Ob-havo

xalqaro aeroporti

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва унда белгиланган вазифалар

«Namangan xalqaro aeroporti» МЧЖда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва унда белгиланган вазифалар” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан НамДу катта ўқитувчиси Аъзамжон Тўхтабоев юртбошимиз Мурожаатномасида айнан ёшлар ва таълим соҳасини янги босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратиб келаётганлигига тўхталиб ўтди. Бунинг ёрқин мисоли сифатида жорий 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном берилганлигини айтиб ўтиш мумкун.

Мурожаатномада келтириб ўтилган ҳар бир мақсад ва вазифаларга, уларнинг давлат ва жамият ривожи учун қай даражада хизмат қилиниши тўғрисида атрофлича тушунтириш ва вазифалар берилди.

Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.  

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати  

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter