Ob-havo

xalqaro aeroporti

30 кун ҳaмкорликдa одaм сaвдосигa қaрши

“Namangan xalqaro aeroporti” МЖЧда “30 кун ҳaмкорликдa одaм сaвдосигa қaрши” мавзусида кенг кўламли акция ташкил этилди.

Тадбир Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Наманган вилояти бўлими Одам савдосига қарши кураш бўйича ҳудудий комиссиясининг ташаббуси билан Наманган шаҳар ИИБ ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда ташкилотчилар томонида иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномаларининг алохида жиҳатлари қайтадан тушунтирилди ва хуқуқий маслахатлар берилди.

Шунингдек, қўшимча маълумотга эга бўлишлари учун иштирокчиларга соҳага доир ҳуқуқий ахборотномалар тарқатилди.

Акцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад  одам савдоси муаммосига жамоатчилик, давлат органлари ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси эътиборини жалб қилиш ва ушбу жиноятдан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиришдан иборат. 

Буларга қўшимча равишда аэропорт профилактикаси катта инспектори лейтенант Хасанбой Рашидов ва аэропорт божхона ходимлари томонидан  Россия Федерациясига жўнаб кетаётган фуқароларга Одам савдосининг қурбонига айланиб қолмасликлари учун чет элга кириш ва у ерда яшаш тартиб-қоидалари ва ишчи ҳуқуқлари, иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномаларининг алохида жиҳатлари   тушунтирилди.

Бир ой давом этадиган Aкция доирасида одам савдоси жинояти тўғрисида аҳоли, ёшларнинг хабардорлигини ошириш учун шу каби тадбирлар  ўтказиш режалаштирилган.

Маълумот учун, 30-июл – “Бутунжаҳон одам савдосига қарши кураш куни” БМТ томонидан 2013-йилда одам савдоси қурбонларининг аҳволидан хабардор бўлиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида эълон қилинган. 

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter