Ob-havo

xalqaro aeroporti

Аэропорт ва ёшлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ҳамда ўқувчи – ёшларни  касбга йўналтириш, уларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят транспорт бошқармаси билан ҳамкорликда “Namangan xalqaro aeroporti” МЖЧ ёшлари жойларда 11-синф битирувчи ўқувчилари билан учрашувлар ташкил этишмоқда.

Жумладан, шундай учрашувлар Наманган шаҳри, Учқўрғон ва Норин туманларининг олис ҳудудларида жойлашган ўнга яқин мактабларда бўлиб ўтди.  Унда ўқувчиларни транспорт ва авиация соҳалари билан яқиндан таништирилди, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Шунингдек, аэропортда очиқ эшиклар куни, очиқ мулоқот каби учрашувлар мунтазам равишда ўтказилиб борилмоқда. Аэропорт ёшларини муаммоларини ҳал этиш, уларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида икки ойда бир “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари ўтказиш анъанага айланган.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter