Ob-havo

xalqaro aeroporti

Бахтимиз қомуси


Бугун Наманган халқаро аэропортининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 28 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.


Унда сўзга чиққан Наманган давлат университети Архившунослик кафедраси катта ўқитувчиси Шавкатжон Тўланбоев бош қомусимиз бўлган Конституция инсон ҳаёти, унинг манфаати, фуқаролар турмуш тарзи, аҳоли фаровонлиги йўлида хизмат қилиши, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилётган ислоҳотлар, ижтимоий-сиёсий ўзгаришларда муҳим омил эканлиги хусусида гапирди.


Тадбир сўнгида «Namangan xalqaro aeroporti» МЧЖ директори Шухратжон Аскаров Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан барча йиғилганларни табриклади.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter