Ob-havo

xalqaro aeroporti

Биз коррупцияга қаршимиз

Наманган халқаро аэропортининг мажлислар залида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирга Наманган шаҳар Адлия бўлимининг бош маслаҳатчиси Музаффар Қирғизов таклиф этилиб, ходимларга хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳамиша огоҳликка ва аҳоли ўртасида муомала маданиятини яхшилаб боришга, қолаверса коррупцияга йўл қўймаслик асосий вазифалардан бири эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбирда аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини ўсиши коррупцияга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратилди. Кўп ҳолларда ҳуқуқий саводхонликнинг етишмаслиги коррупциянинг келиб чиқишига сабаб бўлаётир. Сўзга чиққанлар томонидан ушбу йўналишда аҳолининг ҳуқуқий билимини оширишда қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

– Коррупция бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Бугунги семинарни ўтказишимиздан асосий мақсад ҳам коррупцияни олдини олиш, қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва салбий оқибатларини йиғилганларга тушунтиришдан иборат, – дейди аэропорт касаба уюшмаси қўмитаси раиси Боқижон Абдуллаев.

Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди.
Семинар мазмун-моҳиятга бой бўлиб, йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди ва ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter