Ob-havo

xalqaro aeroporti

Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш

“Namangan xalqaro aeroporti” МЧЖда “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

– Семинарни ўтказилишидан асосий мақсад, фавқулодда вазиятлар тўғрисида аэропорт ишчи-ходимларига тушунча бериш. Ҳамда шундай вазиятлар содир бўлганда қандай чора-тадбирлар қўллаш лозимлиги ҳақида керакли кўрсатмалар беришдан иборат, – дейди аэропорт фуқаро муҳофазаси муҳандиси Жасур Абдуғофуров.

Тадбирда сўзга чиққан Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув маркази  ўқитувчиси, нафақадаги подполковник Абдурашид Исоқов фавқулодда вазият  турлари, аэропорт ҳудудида қандай фавқулотда ҳолатлар юз бериши мумкинлиги ва бундай ҳолларда керакли чоралар қўлланилиши лозимлиги ҳақида маъруза қилди.

Шунингдек, табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар таснифига кирувчи  зилзила содир бўлганда ҳаракатланиш, жихозларни тўғри жойлаштириш ва зарур ҳолларда деворга махкамлаб қўйиш кераклиги ҳақида алохида тўхталиб ўтди.

Уйда ва иш жойларида ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш, ёнғинга сабаб бўлувчи ҳолатларни олдини олиш хусусида майор Фарходжон Жабборов ва Сардорбек Рахимовлар керакли тушунчаларни бериб ўтдилар.

Аэропорт ишчи-ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олишди.

Тадбир сўнгида фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳаракатланиш кўникмаларини оширишга ёрдам берувчи видеороликлар намойиш этилди.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter