Ob-havo

xalqaro aeroporti

FlyArystan вакиллари билан учрашув

“Namangan xalqaro aeroporti” МЧЖда Қозоғистоннинг “FlyArystan” авиакомпаниясининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилояти туризм ва спорт, вилоят транспорт бошқармалари ҳамда вилоят авиакассаларидан вакиллар иштирок этди.

Учрашувда FlyArystan вакиллари ушбу авиакомпания тарихи, хизмат кўрсатиш шартлари, парвозлар йўналишлари билан яқиндан таништириб ўтдилар.

Мулоқот чоғида Наманган аэропортининг водий ҳудудида тутган ўрни ва роли алоҳида эътироф этилди. Меҳмонларга вилоятнинг иқтисодий ва йўловчи салоҳияти, шунингдек Қозоғистон билан ҳамкорлик йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда вилоят туризми ва спорт бошқармаси ходимлари томонидан вилоятимизнинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи презинтация ва видеороликлар намойиш этилди.

Учрашув сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди ва таклифларини билдиришди.

Малумот учун, FlyArystan авиакомпанияси 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, лоукост модели асосида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Дастлаб тўртта самолётдан фойдаланган FlyArystan бугунги кунда 10 тадан ортиқ ҳаво кемаларига эга.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter