Ob-havo

xalqaro aeroporti

Жажжи меҳмонлар

“Namangan xalqaro aeroporti” МЧЖнинг бу галги меҳмонлари “УМНИКИ” хусусий боғча-мактабининг бир гуруҳ тарбияланувчилари бўлди.

Одатда йўловчиларнинг шовқини билан тинчи бузиладиган аэровогзал ҳудудининг сукути бугун болажонлар шовқинидан бузилди. Улар бир мунча вақт ўзларини сафарга отланган йўловчидек ҳис эта олишди.

Аэродром ҳудудида болажонлар Тошкент-Наманган-Тошкент йўналишида парвозни амалга ошираётган ҳаво кемасини яқиндан кузатиш имкониятига эга бўлишди.

Бир-бирига гал бермай, самолёт томон интилаётган болажонларни кўзларидаги қувончни кўрган аэропорт ходимларига бу манзара ўзгача рух бахшида этди.


Эътиборлиси, улар жуда тартибли ва ўта синчковлиги билан алоҳида таассурот қолдирди.

Бу онлар ёш авлод хотирасига бир умрга муҳрланиб, келгусида улардан таниқли шахслар етишиб чиқишини дилдан ҳис қилдик.

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter