Ob-havo

xalqaro aeroporti

Наманган гуллар шаҳри

Азалдан Наманган гуллар шаҳри  деб, аталиши бежиз эмас. Йилнинг тўрт фаслида ҳам шаҳримиз кўчаларини гулларга бурканган ҳолда кўришингиз мумкин.

“Namangan xalqaro aeroporti” МЧЖда ҳам атроф гулларга бурканган. Бу эса ўз навбатида йўловчиларимизга кўтаринки руҳ бахшида этмоқда.

Фарғона водийсини иқлимини инобатга олган ҳолда аэропорт ҳудудида асосан бегония, виола, герань ва шу каби гуллар парвариш қилинади.

Гул кўчатлари аввалига махсус иссиқхоналарда етиштирилади. Тайёр бўлганидан сўнг уни ландшафт-дизайни асосида экилади. Ҳозирда аэропорт ҳудудида уларнинг ўнга яқин турлари мавжуд. Ҳаво исий бошлаши билан  хилма-хил очилган гуллар дилга завқ бағишлайди.

Маълумот учун шуни маълум қиламизки, бу йил Наманганда ўтказиладиган 60-халқаро гуллар фестивали учун 20 миллион ниҳол парваришланмоқда. Наманган гулчилар ассоциацияси раиси Отабек Жўраевнинг айтишича, бу йилги мавсумда Наманган шаҳри кўчаларига 10 миллион дона гул кўчати экиш режалаштирилган.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter