Ob-havo

xalqaro aeroporti

Наманган халқаро аэпортида янги газ тармоғи ишга туширилди

Куни кеча «Namangan xalqaro aeroporti» МЧЖда янги юқори босимли газ қувурини тортиб келиш ишлари якунланди.

Тизимдаги тармоғнинг иситиш даражаси бир мунча паст бўлганлиги учун жамоа ишчи-ходимларига қулай шарт-шароит яратиш, шу билан бирга тармоқдаги иситиш тизими ҳароратини янада яхшилаш мақсадида янги юқори босимли газ қувури тортиб келишга эришилди.

Ушбу лойиҳа ишлари “Зиё қурилиш сервис” хусусий корхонаси бош пудратчиси томонидан амалга оширилди. Унинг умумий қиймати 272 миллион сўмни, қурилиш-монтаж ишлари 235,6 миллион сўмни ташкил этди. Янги тармоқ узунлиги 1300 метр, труба диаметри 89 мм. Шу билан бирга янги ГРП 50 русумли газ созлаш ускунаси ўрнатилди.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter