Ob-havo

xalqaro aeroporti

Наманган халқаро аэропортидан 170 нафар ҳамюртимиз кафолатланган ишчи сифатида жўнаб кетди.

“Namangan xalqaro aeroporti” МЖЧдан 170 нафар ҳамюртимиз кафолатланган ишчи сифатида Россия Федерациясининг Амурск вилоятига жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Федерацияси “Поволжское Строительное Предприятие” (ПСП) МЧЖ ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви асосида жорий йилнинг май ойида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вилоят филиалларида Россия Федерациясида қурилиш йўналишларида ишлаш истагида бўлган фуқаролар иштирокида танлов ўтказилган эди.


Ушбу танловдан муваффақиятли ўтган, 170 нафар фуқаро куни кеча Наманган халқаро аэропортидан Россиянинг Амур ўлкасида космодром қурилишига жўнаб кетди.

Парвоз олдидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ташаббуси билан жўнаб кетаётган фуқароларга парвоз олдидан иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномаларининг алохида жиҳатлари қайтадан тушунтирилди ва хуқуқий маслахатлар берилди.

Қўшимча равишда аэропорт профилактикаси катта инспектори лейтенант Хасанбой Рашидов ва “Истиқболли авлод” ННТ Наманган вилояти бўлими ходимлари томонидан  Россия Федерациясига жўнаб кетаётган фуқароларга Одам савдосининг қурбонига айланиб қолмасликлари учун чет элга кириш ва у ерда яшаш тартиб-қоидалари ва ишчи ҳуқуқлари, иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномаларининг алохида жиҳатлари            тушунтирилди.

Шунингдек, қўшимча маълумотга эга бўлишлари учун иштирокчиларга соҳага доир ҳуқуқий ахборотномалар тарқатилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллари ҳам йиғилганларга маъруза қилиб ҳалоллик, поклик, мусофир юртларда инсонларнинг бир-бирларига бўлган меҳр-оқибати, шунингдек юрт қадри ҳақида фикр мулоҳазарини билдирди.

Ушбу рейс орқали парвоз этувчи йўловчиларнинг барчаси (парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда) “COVID-19” вирусига ПЗР тестини топширган.

Маълумот учун, Наманган вилоятида жорий йил ўтган даврида ташқи меҳнат миграциясида 1361 нафар фуқаролар Туркия, Саудия Арабистони, Россия Федерацияси, Литва ва Корея Республикаларида расмий бандлиги таъминланган.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter