Ob-havo

xalqaro aeroporti

Наманган-водий гавҳари!

Дарҳақиқат, Наманган-водий гавҳари. У ўзининг Чуст пичоқлари, гуллари, паловлари билан дунёга машхур. Бу ерга ташриф буюрувчи сайёҳлар албатта Наманганнинг ўша машхур пичоқларию, гулларидан ўз юртларида эсдалик сифатида олиб кетишади.

Мустақилликдан кейин Наманган вилояти янада обод, кўркам қиёфага кирди. Эндиликда, Наманганда жуда кўплаб халқаро спорт мусобақалари, фестиваллар, республика миқёсидаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

2021 йил давомида ҳам Наманганда 10 дан ортиқ халқаро фестиваллар ўтказиш режалаштирган.

“Нон фестивали”, Олтмишинчи бор ўтказиладиган “Гуллар байрами”, “Taste of Uzbekistan” анъанавий “Ош фестивали”, “Халқаро қовун сайли” шулар жумласидан.

Вилоятимизда илк бор “Afsonalar vodiysi” тематик паркида Нон фестивали Баҳриддин Чустий координаторлигида ўтказилади. Фестиваль доирасида еттита тандир қурилиб, уларда ҳудудларга хос нонлар ёпилади.

Олтмишинчи бор ўтказиладиган “Гуллар байрами”га тайёргарлик қизғин кетмоқда. Аслида йилнинг тўрт фаслида ҳам шаҳримиз кўчаларини гулларга бурканган бўлади. Хозирда фестиваль учун 20 миллионга яқин ниҳол парваришланмоқда. Бу йилги мавсумда Наманган шаҳри кўчаларига 10 миллион дона гул кўчати экиш режалаштирилган.

Шу билан бирга Чуст оши ўзига хос мазаси билан кўпчиликни, айниқса, хорижликларни  ўзига жалб этиб келган. Хорижлик мехмонларни вилоятимиз гастрономик туризм билан яқиндан таништириш, мақсадида шу йилнинг август ойида Халқаро  “Taste of Uzbekistan” доирасида “Ош фестивали” ташкил қилиш режалаштирилган.

Наманганда ўтказиладиган ушбу халқаро фестивалларга дунёнинг  турли хил мамлакатларидан сайёҳлар ташриф буюриши кутилмоқда. Уларга қулайлик яратиш, узоқларини яқин қилиш, вақтларидан унумли фойдаланишлари мақсадида вилоятимизда, шунингдек Наманган халқаро аэропортида қулай шарт-шароитлар муҳайё.

  Аэропортининг барча ёритиш ускуналари ва учиш-қўниш йўлаги замонавий ҳар қандай русумдаги самолётларни кутиб олиш имкониятига эга. Аэропорт IСAO I тоифасига мувофиқ сертификат билан тақдирланган. Соатига 200 кишигача хизмат кўрсата олади.

Булардан ташқари, техник қўниш аэропорти сифатида ишлатилиши мумкин. Бу ерда ҳаво кемаларига ер усти хизмати, йўловчиларга ва юкларга тижорат хизмати ҳамда қўшимча хизматлар кўрсатилади.

10 марта эшиткандан бир марта кўрган афзал. Сиз ҳам келинг, кўринг ва завқланинг. Биз шуни ишонч билан айтамизки, Наманган сизга ёқади ва  албатта сиз уни яхши кўриб қоласиз!

Ситора Равшанова

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter