Ob-havo

xalqaro aeroporti

“Namangan xalqaro aeroporti” МЧЖда пресс-тур

 “Namangan xalqaro aeroporti” МЧЖда “Наманган халқаро аэропортида йўловчиларга сифатли хизмат” мавзусида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир қатнашчилари аэропорт ишчи-ходимлари томонидан йўловчиларга ва ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишлари билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, аэропорт чегара божхона пости ходимлари томонидан йўловчиларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида маълумотларга эга бўлишди.

Иштирокчилар йўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш, қизил ва яшил йўлаклардаги текширув жараёнларини кўздан кечирдилар.

Пресс-тур қатнашчилари тадбир давомида аэропортнинг терминал биноси, ҳаво кемаларининг  тўхтаб туриш жойларида бўлиб, мутахассислар томонидан соҳага доир маълумотларга эга бўлишди.

Тадбирни иккинчи қисмида журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда  Наманган халқаро аэропорти директори ўрин босари Аброр Қаххаров аэропортда яратилган шарт шароитлар, қулайликлар ва аэропорт тарихи ҳақида сўзлаб берди.

 Тадбир баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. ОАВ вакллари ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олишди.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter