Ob-havo

xalqaro aeroporti

“Namangan xalqaro aeroporti” МЖЧдан 160 нафар ҳамюртимиз жўнаб кетди.

“Namangan xalqaro aeroporti” МЖЧдан 160 нафар ҳамюртимиз кафолатланган ишчи сифатида Россия Федерациясининг Амурск вилоятига жўнаб кетди.

Ташқи мехнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиалининг хабар беришича, фуқароларимиз Амурск вилоятида жойлашган “Мурад” МЧЖ қурилиш корхонасида ўз иш фаолиятларини олиб боришлари режалаштирилган.

Парвоз олдидан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззаков, Наманган шаҳри ва Давлатобод туман ҳокимлари юртдошларимизнинг ишларига муваффақият ва ватанларига эсон-омон қайтиб келишларини тиладилар.

Наманган шаҳар бош имом-хатиби Мусохон Аббосиддинов ҳам йиғилганларга маъруза қилиб ҳалоллик, поклик, мусофир юртларда инсонларнинг бир-бирларига бўлган меҳр-оқибати, шунингдек юрт қадри ҳақида фикр мулоҳазарини билдирди.

Ушбу рейс орқали парвоз этувчи йўловчиларнинг барчаси (парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда) “COVID-19” вирусига ПЗР тестини топширган.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter