Ob-havo

xalqaro aeroporti

Наманганда “Чуст дўпписи” ва “Чуст пичоқлари” халқаро музейлари ташкил қилинмоқда

Наманган ҳақида гап борар экан, “Чуст дўпписи” ва “Чуст пичоғи” тўғрисида гапирмасликнинг иложи йўқ. Чунки улар ўзгача миллийлиги ва ўзига хос услуби билан ажралиб туради.

Чуст туманида “Чуст дўпписи” ва “Чуст пичоқлари”  халқаро музейлари, “Ҳунармандчилик маркази” ҳамда “Ош маркази”ни ташкил қилиш ишлари бошлаб юборилгани ҳам бежизга эмас.

Ушбу музейларнинг турли павильонларга ажратилган ҳолда хориж мамлакатлари ва юртимизнинг турли бош кийимлари ва пичоқлари, шунингдек Чуст дўпписи ва пичоқлари тарихи, тайёрлаш жараёни намойиш этилади. Шу билан бирга ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилади.

– Музей атрофида ташриф марказини ташкил қилган ҳолда келган сайёҳларга тумандаги қўшимча сайёхлик масканлари (дўппидўзлар ва пичоқчи усталар маҳаллалари, “Мавлоно Лутфий” боғи, “Биби она”, “Тешиктош” ва бошқа зиёратгоҳлар, кузатув майдонига эга қоятошлар)нинг тарғиботи ва уларга саёҳатлар уюштириш режалаштирилган, – дея хабар беради Namangantourism.uz

Қолаверса, Чустнинг гастрономик туризми ўзига хослиги билан нафақат хорижий, балки маҳаллий сайёҳларимизни ҳам ўзига жалб этади. Миллий таомларимизнинг шохи бўлган Чуст оши эса таомнома рўйхатинг энг бошида туради. Унинг таъми мазаси ҳамиша хорижликларни эътирофи ва эътиборига сазовор.

Ҳамма кўрганига ишонади. Сиз ҳам келинг, кўринг ва завқланинг. Биз шуни ишонч билан айтамизки: Наманган сизга ёқади ва  албатта сиз уни яхши кўриб қоласиз!

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter