Ob-havo

xalqaro aeroporti

Назм уммонидаги дур

“Namangan xalqaro aeroporti” МЧЖда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан “Uzвekistan airports” АЖ бошқарув раисининг давлат тилини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси Алишер Абдураззаков ўзбек тили ва адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобур каби аждодларимизнинг ўрни беқиёслиги, уларнинг асарларида тараннум этилган бунёдкорлик ва юртпарварлик ғоялари асрлар оша бугунги кунда ҳам ўзининг долзарблигини сақлаб келмоқдалигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Турон фанлар академияси академиги, шоир ва адиб Боқий Мирзо буюк шоир саркарда Бобурнинг ижодий мероси ва унинг аҳамияти ҳақида сўзлаб, беш аср ўтса ҳамки бобокалонимиз асарлари дунё халқлари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилаётгани ва олиму фузалоларни ҳамон ҳайратга солаётгани, бу жиҳатдан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби боболаримиз билан, биз авлодлари ҳамиша фахрланишимиз ва ўрганишда давом этишимиз кераклигини ўқтирди.

Шоир сўзи якунида ўзининг энг сўнги ижод намуналаридан аэропорт жамоасига совға қилди.

Адиб ижодининг сарчашмаси ҳисобланган мемуар асар “Бобурнома”, нафақат миллий адабиётимизнинг ноёб дурдоналаридан, балки жаҳон адабиётининг нодир намуналаридан бири саналади.

Сўзга чиққанлар Бобур ғазаллари ва рубоийлари намуналаридан ўқиб бердилар. Бу эса ўз ўрнида йиғилганларга кўтаринки рух бахшида этди.

Тадбир сўнггида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter