Ob-havo

xalqaro aeroporti

Очиқ эшиклари куни

 “Namangan xalqaro aeroporti” МЧЖда Ёшларга оид давлат сиёсатини ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида Очиқ эшиклар куни –  таништирув сабоқлари ташкил этилди.

Унда аэропорт ишчи-ходимларининг фарзандлари ва “Ёш журналист” нодавлат таълим муассасасининг авиация соҳасига қизиқувчи ўқувчи – ёшлари аэропорт фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Улар бу ерда яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар ва имкониятлар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлишди.

Шунингдек, божхона ходимлари томонидан қизил ва яшил йўлакларнинг фарқи, учиб келиш залидаги умумий қоидалар ва фавқулодда вазиятларда қандай чоралар қўлланилиши тўғрисида тушунчалар берилди.

Ёш журналистлар мактаби ўқувчиларига эса аэропортга доир лавҳа ва репортажлар, авиация соҳасини тадбиқ этувчи видеороликлар тайёрлашда керакли маълумотлар тақдим этилди. 

Бундан ташқари, аэропортнинг учиш-қўниш йўлагида транспортлар кўргазмасини ташкил этилиб, техникаларни ишлаш механизми ва уларнинг вазифалари тўғрисида айтиб ўтилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter