Ob-havo

xalqaro aeroporti

Очиқ осмон остидаги амалий машғулот

“Namangan xalqaro aeroporti” МЧЖ ва Наманган муҳандислик қурилиш институти ҳамкорлигида аэропорт ҳудудида амалий дарс машғулоти ташкилланди.

Унда муҳандислик коммуникацияси факультети автомобил йўллари ва аэродромлар кафедраси талабалари иштирок этишди.

Амалий дарс жараёнида талабалар аэродром ҳудуди ва қўнаётган ва парвозни амалга ошираётган ҳаво кемаларининг йўналиши билан яқиндан танишдилар. Шу билан бирга  йўловчиларга хизмат кўрсатиш, аэропортда яратилган қулайликлар ва шарт-шароитларга гувоҳ бўлишди.

– Бу каби амалий машғулотлар талабаларимизда ўз соҳасига бўлган қизиқишларини оширади. Шунингдек, ташқари амалий дарсларимизни шу тартибда олиб бориш бизга малакали кадрлар тайёрлишимизда амалий ёрдам беради, – дейди кафедра мудири Дилшод Махкамов. 

Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олишди. Шу билан бирга ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter