Ob-havo

xalqaro aeroporti

Одам савдосига қарши курашишда ҳамкорлик

“Namangan xalqaro aeroporti” МЧЖда Одам савдосига қарши курашиш мақсадида Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази Наманган вилояти бўлими ҳамкорлигида Россия Федерациясига жўнаб кетаётган фуқароларга Одам савдосининг қурбонига айланиб қолмасликлари учун чет элга кириш ва у ерда яшаш тартиб-қоидалари тушунтирилди.

Марказ вакиллари томонидан ишчи ҳуқуқлари, иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномаларининг алохида жиҳатлари ва меҳнат миграцияси томонидан жорий этилган тартиб қоидалар билан таништирилди.

Шунингдек, қўшимча маълумотга эга бўлишлари учун иштирокчиларга соҳага доир ҳуқуқий ахборотномалар тарқатилди.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter