Ob-havo

xalqaro aeroporti

Огоҳлантириш сигнали чалинди

“Namangan xalqaro aeroporti” МЧЖда тўсатдан “Огоҳлантириш” сигнали чалинди ва фавқулодда вазият эълон қилинди.

Буларнинг барчаси Республикамизнинг аэропортларда ўтказилиб келинадиган комплекс ўқув-машғулотларидан бири эди.

Комплекс ўқув-машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизматининг қидирув-қутқарув ва авария ишларини амалга ошириш Қоидалари ва Умумжахон авиация ташкилоти ИКАО талаблари асосида амалга оширилди.

Уш бу ўқув-машғулотлар ҳар йили, ҳалокатга учраган ҳаво кемаси йўловчилари ва экипажини қутқариш ишларини амалга оширишда, аэропортнинг ПҚАҚТХ ва Ўзбекистон Республикаси ЯАҚҚХга кирувчи ташкилотларнинг ўзаро хамкорлигига бахо бериш учун ўтказилади.

Ўқув машғулотига аэропортнинг ПҚАҚТ хизмати, аэропортга ёндош ҳарбий қисм қутқарув гуруҳи, вилоят ФВБ, соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари жалб этилди.

Тадбирнинг иккинчи қисми семинар тарзида давом этирилиб, машғулот иштирокчиларига келгусида келиб чиқиши  мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш бўйича йўриқномалар ва ҳаракатланиш режалари яна бир бор  таништириб ўтилди.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати.

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter