Ob-havo

xalqaro aeroporti

Парвозлар хавфсизлиги

“Namangan xalqaro aeroporti” МЧЖда Наманган вилояти транспорт бошқармаси билан ҳамкорликда аэропорт атрофида парвозлар хавфсизлигига таъсир этувчи фаолият билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг ишларини тартибга солиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наманган шаҳри, Тўрақўрғон ва Давлатобод туманлари ҳокимлиги вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирни аэропорт директори ўринбосари Аброр Каҳҳаров очиб, ўта муҳим ва тоифаланган объектлар қаторига кирувчи мазкур ҳудуд хавфсизлиги, ундаги ҳолат яъни ҳаво кемаларини қушлар билан тўқнашувини олдини олиш хусусида гапирди.

Парвозлар хавфсизлиги бўйича инспектор Азамжон Султанов йиғилганларга аэропорт атрофидаги майдонларга қушларни жалб қилувчи донли ва дуккакли ўсимликларни экмаслик ва шу каби маҳсулотларни сақламаслик тўғрисида тушунча берди. Шунингдек, тасдиқланган қонун ҳужжатларининг тегишли бандлари билан таништириб чиқди.

 Аэропорт орнитологлари аэродром ҳудудида  қушлар ҳаракатини камайтириш ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида самарали меҳнат қилиб келишмоқда. Айтиш жоизки, шу кунга қадар аэропорт тарихида бу каби кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмаган.

Тадбир сўнгида қушларнинг самолётларга қандай жиддий хавф туғдираётканлиги тўғрисида видеороликлар намойиш этилди. Транспорт бошқармаси мутахассиси томонидан қонунлар тўпламидан наъмуналар тарқатилди.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter