Ob-havo

xalqaro aeroporti

Республика ёшлар анжумани

Мамлакатимизда ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшларга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, Ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, аэропорт ёшларини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Салоҳиятли ёшлар – тизим тараққиётининг муҳим омили” мавзусида Республика ёшлар анжумани бўлиб ўтди.

Унда “Uzbekistan Airports” АЖ таркибидаги ҳудудий аэропорт ёшлари фаол иштирок этишди.

Тадбирни “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизмати раҳбари Лаълихон Собирова очиб, барчани яқинлашиб келаётган “Наврўз” аёми билан табриклади ва келгусидаги ишларига мувоффақият тилади.

Шундан сўнг сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Алишер Юнусов ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, қулайликлар ва имкониятларга батафсил тўхталди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Бекмирза Эшмирзаев эса ёшларнинг малакалаларини оширишда устоз-шогирд анъаналарини кенг йулга куйиш кераклигига ҳақида сўзлади.

Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон ички туризмида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижаси ўлароқ бугунги туризм ривожидаги сезиларли ўзгаришлар хусусида ҳам сўз борди.

Видеоконференцияда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар, мутахассислар томонидан керакли маълумотлар олишди.

Анжуман доирасида ҳудудий аэропортларнинг фаол ёшлари учун пресс-тур ташкил этилиб, унда ёшлар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. А. Каримовнинг уй-музейи, Олий Маслис Қонунчилик палатаси, Инновация вазирлигининг Илмий-техник ишланмалари кўргазмалар зали ва Олмазор туманидаги Ғалаба боғи билан яқиндан танишдилар.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter