Ob-havo

xalqaro aeroporti

СПОРТ – СОҒЛИК ГАРОВИ

«NAMANGAN XALQARO AEROPORTI» МЧЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармон ижроси юзасидан аэропорт ишчи-ходимлар ўртасида “Югуриш марафони” ўтказилди.

 Марафонда 80 дан зиёд аэропорт ишчи-ходимлари иштирок этди.

Аэропорт ходимлари ва ишчи-хизматчиларининг бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида стол тенниси, мини футбол, шашка, шахмат билан шуғулланишлари учун алоҳида спорт соғломлаштириш хоналари ташкил этилган.

Ана шу ғамхўрликларга жавобан аэропорт ёшларининг футбол терма жамоаси 2019 йил декабр ойида бўлиб ўтган вилоят ҳокими кубогида фахрли 2-ўринни эгаллади.

Марафон сўнгида аэропорт директори Шуҳратжон Аскаров ғолиб ва совриндорларни табриклаб, уларга эсталик совғалари ва диплом топширди.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter