Ob-havo

xalqaro aeroporti

Янада ҳушёр бўлайлик!

“Namangan xalqaro aeroporti” МЧЖда ишчи-ходимлар ўртасида COVID-19 инфекцияси тарқалашининг олдини олиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Аэропортда назоратдан ўтиш жойлари антисептик воситалар билан жиҳозланган.

Шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг барчаси тиббий ниқоб, қўлқоп, қўлларни ювиш учун совун ва антисептик воситалар билан тўла таминланган.

Қулайлик яратиш мақсадида йўловчилар ва ишчи-ходимларга тиббиёт пункти ходимлари томонидан кун давомида хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Хизмат хоналари ва техникалар касалликларни олдини олиш мақсадида мунтазам равишда дезинфекция қилинмоқда. Дезинфекция ишлари санитария эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари билан ҳамкорликда амалга ошириляпти.

Наманган халқаро аэропорти жамоаси ҳам карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият юритмоқда, шу билан бир қаторда ойда бир маротаба ишчилардан ПЗР тести олинмоқда.

Шуни унутмаслигимиз керакки саломатлигимиз ўз қўлимизда. Бунинг учун хар биримиз ўз ўзимизни эхтиёт қилишимиз, кароновирус инфекциясини юқтириб олмаслик учун янада ҳушёр бўлишимиз зарур.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter