Ob-havo

xalqaro aeroporti

Ёшлар – келажак бунёдкори

Мамлакатимизда ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ҳамда ўқувчи – ёшларни  касбга йўналтириш, уларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Наманган вилояти транспорт бошқармаси билан ҳамкорликда “Namangan xalqaro aeroporti” МЖЧда  “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида Очиқ эшиклар куни –  таништирув сабоқлари ташкил этилди.

Очиқ эшиклар кунининг бу галги меҳмони Тўрақўрғон туманидаги 12-умумтаълим мактаби битирувчилари бўлди.

Улар аэропортда яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар ва имкониятлари шунингдек очиқ ҳаводаги ҳаво кемасининг парвози билан яқиндан танишишди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олишди.

Тадбир ёшлар қалбида шу соҳага меҳр-муҳаббат уйғотди десак муболаға эмас.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter