Ob-havo

xalqaro aeroporti

Ёшлар масаласи диққат-эътиборда

Бугун «Namangan xalqaro aeroporti» МЧЖ “Ёшлар масаласи диққат-эътиборда” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда аэропорт директори ўринбосарлари  Аброр Қахаров, Навруз Кулимбетов, аэропорт касаба қўмитаси раиси Бокижон Абдуллаев ва ёшлар иштирок этишди.

Йиғилишни аэропорт ёшлар етакчиси Фаррух Машрапов очиб бериб, бугунги кунда аэропорт ёшларига қўйилаётган талаб ва таклифлар, уларнинг ўз ишларига бўлган муносабатлари ҳақида қисқача гапириб ўтди.

Сўзга чиққан Навруз Кулимбетов ёшларнинг касбига бўлган лаёқати ва фаоллигини ошириш зарурлиги ҳақида фикр билдирди ҳамда ҳозирда ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасида эканлигини такидлади.

Шунингдек, аэропорт бошқарув тизимидаги барча раҳбарлар ёшлар ҳаётига бефарқ эмаслиги, ёшлар ҳар қандай ҳолатда ҳам мурожаат этишлари мумкинлиги ва уларнинг қилган мурожаатлари эътиборсиз қолмаслиги хусусида гапирди.

Давра суҳбати давомида ёшлар ўзлари қизиқтирган саволларига жавоблар олишди ва таклиф мулоҳазаларини билдиришди.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Share on facebook
Share on vk
Share on odnoklassniki
Share on telegram
Share on whatsapp
Share on twitter